Олимлар коронавирусни уй шароитида аниқлаш мумкин бўлган тест ишлаб чиқдилар

Йел университети олимлари коронавирус инфекциясини ташхислаш учун тест ишлаб чиқдилар. Уни тиббий ходимларни жалб қилмасдан туриб ҳам, уйда ишлатиш мумкин. Тадқиқот ҳақидаги ҳисобот medRxiv порталида чоп этилган.

Таъкидланишича, ҳозирги вақтда аҳолини оммавий равишда ташхислаш имконини берадиган тест учун жуда катта талаб бор. Ҳозирда қўлланилаётган тестларни тиббий ходимлар ўтказиши талаб этилади ва баъзида нотўғри натижалар беради.

Йел университети тадқиқотчилари 165 кишидан иборат гуруҳни синовдан ўтказиб, унда сўлакдан биологик намуна сифатида фойдаланишган. Сўлакни намуна сифатида ишлатиш касалликнинг бутун даври давомида натижанинг янада аниқ чиқишини кўрсатган.

Олимларнинг таъкидлашича, коронавирус тестини тиббий ходимларнинг инфекция юқтириш хавфини оширмай туриб, мустақил ўтказиш мумкин.


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: