Олимлар коронавирусни даволашнинг кутилмаган усулини топишди

Жанубий Калифорния университети қошидаги Кек тиббиёт мактаби олимлари коронавирусни даволашда касалликнинг дастлабки босқичларида иммунитетни пасайтирадиган дорилар билан тананинг иммунитетини бостириш мантиқий бўлишини маълум қилишди, деб хабар берди «MedicalXpress».

Гап шундаки, коронавирус билан касалланган пайтда иммунитет муддатидан олдин фаоллашади. Ва бу юқори нафас йўлларининг барча мақсадли ҳужайралари йўқ қилинишидан олдин содир бўлади. Шу сабабли туғма иммунитет касалликлардан тузалмайди ва ҳаддан ташқари юкни кўтара олмай қолади.

Ушбу ҳодиса фанда “цитокин бўрони” номини олди. Иммун тизими соғлом ҳужайраларни йўқ қилишга мажбур. Шу туфайли тўқималар шикастланади, бу эса жуда аянчли оқибатларга олиб келади. Агар танада тикланиш учун вақт бўлмаса, мақсадли ҳужайралар яна ҳужум қила бошлайди ва инфекция бошқа чўққига чиқиши мумкин.

Юқоридаги сабабларга кўра, беморларнинг тузалишида қайталаниш рўй беради. Шунинг учун иммуносупрессантларни қабул қилиш керак.

"Биз адаптив иммун реакцияни кечиктирамиз ва туғма иммунитетнинг ишига халақит бера оламиз, бу вирусни ҳамда юқтирган ҳужайраларни тезда йўқ қилади", деб таъкидланади тадқиқотда.

Аммо бу хулосани тасдиқлаш учун қўшимча клиник тадқиқотлар керак. Бундан ташқари, одамларда иммунитет ўзгаради, шунинг учун юқтирилган беморларда вирусли юкни ва бошқа биомаркерларни ўлчаш муҳим ҳисобланади.


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: