Олимлар коронавирусга қарши қўлланилиши мумкин бўлган дориларни аниқлашди

Германиялик олимлар янги турдаги коронавирусга қарши самара бериши мумкин бўлган янги дориларнинг номини маълум қилди. Тадқиқот натижалари Германиянинг Майнц университети сайтида эълон қилинган. Бу ҳақда "Дарё" нашри ёзмоқда.

Майнц университети мутахассислари Mogon II суперкомпьютери ёрдамида SARS-CoV-2 вирусига қарши курашда вирусга қарши дориларнинг самарадорлигини таҳлил қилди. Қурилма очиқ маълумотлар базаларида тавсифланган 42 мингта турли тиббий модда билан ҳисоб-китобларни амалга оширган. «Компьютер моделлаштиришининг мазкур усули молекуляр уланиш сифатида танилган ва у фанда бир неча йиллардан буён қўлланилади», — дейилади олимларнинг ҳисоботида.

Тахминан икки ой давом этган тадқиқотлар асосида суперкомпьютер SARS-CoV-2 вирусининг қисмларини боғлаш ва нейтраллаштириш имкониятига эга бўлган гепатит C’га қарши қўлланиладиган дори воситаларини топди. Уларнинг қаторидан симепревир, паритапревир, гразопревир ва велпатасвир ўрин олган.

Компьютернинг ҳисоб-китобларини текшира туриб олимлар SARS-CoV-2 ва гепатит C касаллигининг қўзғатувчисини бир занжирлик РНК вируслари қаторига киритиш мумкинлигини аниқлади. Тадқиқот иштирокчиси профессор Томас Эффертнинг маълум қилишича, мазкур илмий ишнинг натижалари лаборатория тажрибалари ва клиник синовлар ёрдамида текширилиши керак.


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: