Олимлар коронавирусдан ўлим кўрсаткичи юқорилигини D витамини етишмаслиги билан боғлашмоқда

D витамини етишмаслиги коронавирусдан ўлим кўрсаткичи юқорилиги сабабларидан бўлиши мумкин. Бу ҳақда қиролича Елизавета касалхонаси фонди ва Шарқий Англия университети олимлари айтмоқда. Улар ўтказган тадқиқот натижалари Research Square порталида чоп этилди.

Олимлар Европадаги 20та мамлакат аҳолисидаги D витамини даражасининг ўртача кўрсаткичларини аниқлашди. Сўнгра бу маълумотни мазкур давлатлардаги коронавирусга чалиниш ва ўлим статистикаси билан солиштиришди.

Аҳолисида D витамини даражаси кам бўлган мамлакатларда коронавирусдан ўлим кўрсаткичи юқори эканлиги маълум бўлди. Экспертлар Испания, Италия ва Швейцария аҳолисида бу витамин даражаси камлигини аниқлашди.

Аввалроқ британиялик олимлар коронавирус пандемияси даврида D витамини қабул қилишни маслаҳат беришганди. Уларнинг қайд этишича, одамлар кўп вақтини хонадон ичида ўтказгани сабабли қуёш нурини етарлича олишмайди ва уларда бу витамин камайиб кетади.


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: