Олимлар коронавирус ҳавода қанча қолиши мумкинлигини аниқлашди

Америкалик олимлар коронавирусга чалинган одам гапирганда унинг оғзидан чиққан ва коронавирус сақлаган томчи зарралари ҳавода 14 дақиқагача қолиши мумкинлигини аниқлашди. Бу ҳақда PNAS нашри хабар берди.

Тадқиқот шу тариқа ўтказилган: кўнгиллилардан у ёки бу жумлаларни айтиш сўралган ва бу вақтда махсус лазерлар билан улар оғзидан чиққан микротомчилар ҳавода қанча узоқ қолиши ўлчанган.

Аниқланишича, баланд товуш билан бир дақиқа давомида гапирганда бундай томчилардан камида минг дона ҳосил бўлиб, улар ҳавода ўртача 8 дақиқа, баъзи ҳолатларда эса 14 дақиқагача сақланиб қолар экан.

Таъкидлаш жоиз, тадқиқотда ҳаво ҳаракати, ҳарорат ўзгариши ва бошқа омиллар ҳисобга олинмаган.
Бироқ вируснинг ҳавода бир неча дақиқага қолиши мумкинлигининг ўзи ҳимоя ниқоблари тақиб юриш кераклиги фойдасига жиддий асос ҳисобланади.


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: