Олимлар кўршапалаклар ва коронавирус ўртасидаги боғлиқликни топишди

Чикагода жойлашган Филд номидаги табиий тарих музейи олимлари вируслар ва қўлқанотлилар биргаликда миллионлаб йил олдин эволюцияга учраганини аниқладилар, деб хабар беради Scientific Reports .

Тадқиқотчилар Ҳинд океанининг ғарбий қисми ва Мозамбик қирғоқлари яқинидаги кўршапалаклар организмидан топилган 36 тур намунани таҳлил қилиб кўрган. Маълум бўлишича, жонзотларнинг саккиз фоизида коронавирус  аниқланган.

Биологлар вирусларнинг “генеологик шажарасини” яратишга муваффақ бўлган. Схемага кўра, коронавирусларнинг ҳар хил турлари ўзаро боғлиқ.

Олимлар кўршапалаклар ва коронавируслар уруғ ва оила даражасида бирга бўлганини тахмин қилмоқда.

Шунингдек, аниқланишича,ўзаро фарқ қилувчи турлар ўртасида вирусларнинг тарқалиши бевосита алоқа вақтида жуда кам учраган. Бироқ шунга қарамай, инфекция юқишига олиб келадиган экологик, биологик ва молекуляр омиллар мавжуд бўлган. Таъкидланишича, ушбу иш асосида соғлиқни сақлаш дастурларини ишлаб чиқиш режалаштирилган.

Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: