Олимлар чивин ва пашшаларнинг коронавирус ташувчиси бўлиши мумкинлигини баҳолашди

Баҳор ва ёз фаслларида пайдо бўладиган ҳашаротлар коронавирус ташувчиси ҳисобланмайди. Бу ҳақда ДНК бўйича мутахассис, энтомолог Константин Китаев маълум қилди.

“Хитойликлар қонхўр ҳашаротлар ва айниқса пашшалар коронавирусни ташимаслиги аниқланган тадқиқот ўтказишган. Бу борада қўрқмаслик керак”,деб ҳисобламоқда мутахассис.

Энтомолог Юлия Ловцованинг таъкидлашича, умуман олганда, чивинга ўхшаш ҳашаротлар инфекциялар ташувчиси ҳисобланади, бироқ ҳозирги кунда илмий ҳамжамиятда чивинлар коронавирус ташиши мумкинлиги ҳақида маълумот йўқ.

“Чивинлар безгак, сариқ иситма, Денге безгаги каби турли касалликларни ташиши мумкин. Бироқ уларнинг коронавирус ташиши ҳақида маълумотлар йўқ. Бу пашшаларга ҳам тааллуқли. Назарий жиҳатдан касал одам ўз қўлига аксирса ва унга шу заҳотиёқ пашша қўниб, кейин бошқа одамга кўчиб, уни зарарлаши мумкин, деб фараз қилиш мумкин. Бироқ бунинг имкони жуда кичик”, деб айтган мутахассис.

Аввалроқ ҳам мутахассислар уй ҳайвонлари ва одамлар ўртасида коронавирус ўтиши ҳақида маълумотлар йўқлигини, итлар ва мушуклар коронавирусга чалиниши ва унинг ташувчиси бўлиши мумкинмаслигини таъкидлашган. Бироқ кейинроқ хитойлик олимлар ҳайвонлар коронавирусга чалинишлари мумкинлигини аниқлашган. Жумладан, Ухандаги 10 дан кўпроқ дайди мушукда коронавирусга антитаналар аниқланган.


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: