Олим коронавирус ва грипп ўртасидаги асосий фарқни айтди

Коронавируснинг янги тури ва грипп ўртасидаги асосий фарқ шундаки, грипп эпидемиясига қарши кўпчилик иммунитетга эга, шунинг учун ҳам ундан қўрқиш шарт эмас, дейди Вашингтон университети эксперти Абигаил Карлсон.

Олимнинг сўзларига кўра, одамлар даврлар оша грипп вирусига қарши иммунитетни ривожлантира олишган. Унинг таъкидлашича, иммунитет тизими аввалги инфекция тажрибасига асосланган вирусли душманни таний олади, шунингдек, унга қарши антителаларни ишлаб чиқади.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, коронавирус ва грипп ўртасидаги ташхисда фарқлар мавжуд. Шифокорлар гриппни бурун ёки оғиз томчилари ёрдамида аниқлай олишади. Ва унга қарши берилган дорилар инфекцияни енгиши мумкин. Ҳозирги вақтда фақат изоляция ва ижтимоий масофа коронавирус билан курашишга қодир.


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: