Оксфорд профессори коронавирусга қарши вакцина сентябрда тайёр бўлишига ишонмоқда

Covid -19 коронавирусига қарши вакцина жорий йил сентябрда Буюк Британияда тайёр бўлиши мумкин, дея хабар берди Оксфорд университети вакцинология профессори Сара Гилберт “Times” газетасига берган интервьюсида. У коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқараётган тадқиқот гуруҳи раҳбари ҳисобланади.

Гилбертнинг сўзларига кўра, “ҳаммаси бинойидек кечса”, сентябрда вакцина тайёр бўлади.

“Вакцинанинг бошқа типларида муваффақият қозонганимизни ҳисобга оладиган бўлсак, вакцина натижа бериши эҳтимоли катта деб ўйлайман. Бу шунчаки ички сезги эмас, ўтаётган ҳар ҳафта янгидан –янги маълумотларни қўлга киритяпмиз. Шахсан ўзим бу муваффақиятни 80% деб баҳолаган бўлардим”, – дейди Гилберт.

Вакцинанинг клиник синовлари яқин икки ҳафтада бошланиши режалаштирилмоқда.


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: