Одамлар коронавирусга вакцина пайдо бўлганида ҳам саёҳатга камроқ чиқишни режалаштирмоқда

Kekst CNC консалтинг компанияси АҚШ, Буюк Британия, Германия, Швеция ва Япония аҳолиси орасида сўров ўтказиб, коронавирусга қарши вакцина пайдо бўлганидан сўнг уларнинг ҳаётида қандай ўзгаришлар бўлишига қизиқди. Сўровда қатнашган ҳар бешинчи киши энди аввалги ҳаётига қайтмаслигини айтган, деб ёзади Axios нашри.  

Респондентлар самолётга чиқиш, кўчада овқатланиш, жамоат транспортида юриш ва кинога боришни камайтиришларини айтишган. 

Инқироз сабабли ишини йўқотишдан энг кўп қўрқадиганлар АҚШда, қўрқмайдиганлар эса Швецияда эканлиги маълум бўлди.

Ҳукуматнинг пандемия давридаги ҳаракатларидан энг кам қониқаётганлар японлар бўлди. Улар иқтисодиётнинг инқирозга учраши ва ишларидан айрилишларини кутишмоқда (39 фоиз).

Немисларнинг 51 ва британияликларнинг 65 фоизи ҳукумат бизнесни зарур даражада қўллаб-қувватламоқда деган фикрда бўлса, японларнинг 13 фоизигина ана шундай фикрда. Ҳукумат кўраётган чоралардан америкаликларнинг 44, швецияликларнинг 40 фоизи қониқиш ҳосил қилмоқда.

Ишини йўқотганлар камлиги бўйича Буюк Британия (иштирокчиларнинг 7 фоизи), Германия (8 фоиз) ва АҚШ (19 фоиз) етакчи. 


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: