ОАВ: АҚШда камида 14 турдаги коронавирус вакциналари ишлаб чиқилмоқда

АҚШда камида 14 турдаги вакциналар ишлаб чиқилмоқда, дея хабар беради NBC News АҚШ президенти Дональд Трамп маъмуриятидаги манбага таяниб.

“Supersonic Speed” ​​лойиҳаси доирасида ишлаб чиқилаётган вакциналар сони 93 тадан 14 тага қисқартирилган. Кейинги икки ҳафта ичида қўшимча синовлар ўтказилади, шундан сўнг 6-8 турдаги вакциналар қолади. Улар клиник тадқиқотларнинг кейинги босқичларига ўтади.

Президент маъмурияти ходимининг сўзларига кўра, натижада келгуси йилда ишлатиладиган 3-4 турдаги коронавирус вакцинаси яратилади. У бир ёки бир нечта вакциналар CОVID-19 билан курашишда муваффақиятли бўлиши мумкинлигини таъкидлади.


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: