Нурмагомедов: “Фергюсон билан жанг бўлмайди. Чунки...”

UFC бўйича жаҳон чемпиони россиялик Ҳабиб Нурмагомедов 18 апрелга мўлжалланган Тони Фергюсон билан жанг ўтказилмаслигини маълум қилди.

“Уйда карантинда ўтирибман ва одамларнинг жанг атрофидаги гапларини ўқиб ҳайрон қоляпман. Уларнинг гапидан келиб чиқадики, бутун дунё карантин қоидаларига риоя қилиб уйда ўтириши, Ҳабиб эса дунё бўйлаб учиб машғулот ўтказиши керак, шундайми? Жанг учун ҳаётимни хавф остига қўйишим керакми?

Ҳаммасини тушуниб турибман, жанг қолдирилгани учун сиздан кам хафа эмасман. Жангдан кейин менинг ҳам режаларим бор эди, аммо бўлаётган воқеалар назорати менинг қўлимда эмас. Саломатлигингизни асранг ва ўзингизни менинг ўрнимга қўйиб кўринг”, деб ёзди Нурмагомедов “Интстаграм”даги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, Тони Фергюсон ҳамда Ҳабиб Нурмагомедовнинг жанги умумий ҳисобда 5 –марта бекор қилинди.



Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: