Нидерландияда 101 ёшли онахон коронавирусдан тузалди

Нидерландияда нашр этилган NL Times газетаси хабарига кўра, 101 ёшга тўлган аёл коронавируснинг янги турини юқтирганидан сўнг тузалиб, касалхонадан чиқарилди.

“У жасур аёл, унинг ижтимоий қоидаларга қандай риоя қилаётганини кўриш жуда қувонарли”, дейди шифохона пулмонологи.

Унинг сўзларига кўра, шифокорлар бу беморнинг тузалишидан жуда мамнун бўлишган.

Сешанба куни Нидерландия Бош вазири Марк Рутте коронавирус пандемияси олдини олиш бўйича чекловлар мамлакатда камида 28 апрелгача узайтирилишини эълон қилди.


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: