Ниқоб тақиб юрмагани учун “огоҳлантирилмаганлар” ҳам жаримага тортиладими?

Кеча АОKA  ҳузуридаги штабда Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи Севара Ўринбоева иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда қуйидаги савол берилди:

“Ниқоб тақиб юрмаганлик учун шахсларга “огоҳлантириш” берилиши белгиланган эди. Агар огоҳлантириш берилмаган бўлса  шахсни жавобгарликка тортиб бўлмайдими?”

Адлия вазирлиги вакилининг жавоби:

“25 март куни соат 6:00 дан бошлаб жамоат жойларида  ниқобсиз бўлган шахслар илгари огоҳлантирилган ёки огоҳлантирилмаганлигидан қатъий назар жавобгарликка тортилади.

Бундан ташқари, бу ҳақдаги огоҳлантиришлар барча фуқароларга ОАВ ва интернет тармоқлари орқали амалга оширилмоқда”.          

Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: