Наманган шаҳрида 9 кун таътил эълон қилинди

Наманган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят марказида 28 мартдан бошлаб 5 апрелгача барчага таътил берилишини маълум қилди, деб хабар бермоқда кун.уз мухбири.

Таъкидланишича, ҳоким 28 мартдан бошлаб 5 апрелга қадар 9 кун мобайнида Наманган шаҳридаги мулкчилик шаклидан қатъий назар барча ташкилот, муассаса ва идораларда таътил эълон қилинишини айтган.

“Бу 9 кун мобайнида Наманган шаҳри фуқаролари уйда, кўчага чиқмасдан ўтиришлари талаб этилади. Бу чекловдан давлат ҳокимияти, ижро ҳокимияти тизимида, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари, солиқ идоралари, банклар каби иқтисодиёт идораларида ишловчиларгина мустасно қилинади”, дейди Бозоров.


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: