Наҳотки! Хитой бир ҳафтада коронавирусни йўқ қилиши мумкин эди. Агарда...

Калифорния университети олими Цзо- Фенг Чжан дунё бўйлаб миллионлаб одамларга таъсир этган пандемия рўй бермаслиги учун СOVID -19 коронавирусининг тарқалиши ҳақида Хитой бир ҳафта олдин хабар берганида, ҳолат ҳозиргидан анча яхшироқ бўлар эди, деган фикрни билдирди.

“Associated Press” агентлиги иқтибос келтирган экспертнинг сўзларига кўра, Хитой жамиятда ваҳима қўзғашдан қочишга уринганлиги сабабли олти асосий кун давомида нима бўлганлиги ҳақида ошкор қилинмаган. Бошқа омиллар орасида бюрократик кечикишлар ва мамлакат расмийлари томонидан назорат қилинадиган маълумотлар ҳам қайд этилган.

Цзо- Фенг Чжан таъкидлашича, агар президент Си Цзиньпин ўзининг биринчи баёнатини 20 январда эмас, балки 15 январда (минтақавий соғлиқни сақлаш органларига махсус кўрсатмалар тарқатилганида) берганида ҳолатлар сонини камайтириш мумкин бўларди.


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: