Мутахассис карантин вақтида нималар истеъмол қилиш маъқуллигини айтди

АОКА ҳузуридаги штабда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги санитария –эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков иштирокида навбатдаги брифинг ўтказилди.

Брифингда карантин вақтида истеъмол қилиш мумкин ва мумкин бўлмаган озиқ – овқат маҳсулотлари тўғрисида маълумот бериш сўралди.

Нурмат Отабековга кўра, карантин ва чеклов тадбирлари давомида аҳолида рацион талаб қилинмайди.

“Ҳар доимгидек овқатланишни давом эттириш мумкин, агар рационга кўкатлар, иммунитетни кўтарувчи, айниқса таркибида С витамини бор маҳсулотлар қўшилса бу албатта яхши бўлади”, - дея жавоб берди Отабеков.


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: