Муҳаммад Салоҳ коронавирусга қарши курашиш учун катта маблағ хайрия қиилди

Англиянинг “ Ливерпуль” кулуби футболчиси Муҳаммад Салоҳ ўз ватани Мисрда коронавирусга қарши курашиш учун 1, 17 милион евро эхсон қилди. Бу ҳақда мамлакатнинг собиқ спорт вазири Ҳолид Абдулазиз twitter даги саҳифаси орқали маълум қилган. “ Салоҳ COVID-19 га қарши курашиш учун 20 миллион (тахминан 1 миллион Британия фунти) Миср фунтини хайрия қилди. Бу ўз мамлакатидаги спорт рамзига айланган ҳақиқий мисрликнинг ҳаракатидир” , дея қайд этган Ҳолид Абдулазиз.

Аввалроқ, “ Ливерпуль” нинг бошқа бир футболчиси Садио Мане ҳам коронавирусга қарши курашиш учун ўз ватани Сенигалга моддий ёрдам пули жўнатганди.

Манба: Chempionat.uz


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: