Моуриньо волонтёрлик қилмоқда

Лондоннинг “Тоттенхэм” жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо коронавирус сабабли юзага келган мажбурий танаффус даврида уйида ўтирмай “А&UK” ҳайрия ташкилоти билан ҳамкорлик қилмоқда. Ушбу ташкилот карантин туфайли уйда ўтиришга мажбур бўлаётган қарияларга ёрдам кўрсатади. 57 ёшли машҳур мураббий “Тоттенхэм”нинг машғулот майдони атрофидаги уйларда яшовчи кексаларга озиқ – овқат ва бошқа кундалик зарур маиший буюмларни етказиб беришда шахсан иштирок этмоқда. “Беназир” мураббийнинг бу волонтёрлик ишлари ҳақида “Евроспорт. ru” хабар бермоқда.

Буюк Британияда каронавирус сабабли ёши улуғ фуқароларга камида 12 ҳафта ўз уйларида карантинда ўтириш тавсия қилинган. Англияда коронавирус хавфи туфайли тахминан 30 апрелгача футбол учрашувлари тўхтатилган.


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: