Миллиардер Фатоҳ Шодиев фонди Ўзбекистонга коронавирусга қарши курашда ёрдам беради

Халқаро Шодиев фонди (ICF) Ўзбекистондаги муҳтож аҳоли қатламларини қўллаб - қувватлаш бўйича кенг кўламли хайрия дастурини амалга ошириш орқали ҳукуматнинг коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича чора –тадбирларини қўллаб – қувватламоқда.

“Адлия вазирлиги билан ҳамкорликда амалга оширилаётган қўллаб – қувватлаш дастурининг биринчи босқичи мамлакат бўйлаб барча кекса ёшдагилар ва кам таъминланган оилалар озиқ- овқат маҳсулотлари ва дезинфекция воситалари билан таъминлашни ўз ичига олади” деб ёзади ЎзА.

Хабар қилинишича, Халқаро Шодиев фондининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси мамлакат ҳукумати ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг вирусли инфекция пандемияси шароитида зарур қоидаларга амал қилиш бўйича тавсияларини бажаришга оид даъватига қўшилади.

Инсонпарварлик ёрдами жамланмаси ичига ўзбек тилидаги тавсиялар ҳам жойлаштирилади.

ICF – Халқаро Шодиев фонди Ўзбекистондаги муҳтож аҳоли қатламларини қўллаб – қувватлаш бўйича кенг кўламли хайрия дастурини амалга ошириш орқали ҳукуматнинг коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича чора –тадбирларини қўллаб – қувватламоқда.

Фонд 1996 йилда Шарқий Европа, Марказий ва Жанубий-Шарқий Осиёда илмий, ижодий ва маданий салоҳиятини қўллаб – қувватлаш ҳамда ривожлантириш мақсадида ташкил этилган.

2017 йил сентябрда Адлия вазирлиги томонидан Халқаро Шодиев фондининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси рўйхатга олинган.

Манба: aniq.uz


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: