Меркель: COVID-19га қарши ЕИда яратиладиган вакцинадан барча фойдаланиши мумкин

Европа Иттифоқида коронавирусга қарши ишлаб чиқилиши кутилаётган вакцинадан дунёдаги барча давлатлар фойдаланишлари мумкин бўлади, деди шанба куни ГФР канцлери Ангела Меркель. Унинг баёноти ГФР Ҳукумати сайтида эълон қилинган.

Сал олдин ГФР канцлери Ангела Меркель ва ЕИнинг бошқа етакчилари коронавирусга қарши вакцина ва дори препаратларини ишлаб чиқиш учун 7,5 миллиард евро миқдоридаги маблағларни тўплашни бошлаш лозимлиги ҳақида гапирган эдилар.

Улар бу ҳақда баёнот билан Frankfurter Allgemeinen Zeitung нашрининг шанба кунги сонида чиқиш қилганлар.

Душанба, 4 май куни Еврокомиссия таклифига биноан донор-мамлакатларнинг коронавирусга қарши кураш мавзусида анжумани ўтказилади, Меркель унда иштирок этади, деб хабар бермоқда ГФР вазирлар маҳкамаси.

Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: