Мавритания коронавирус устидан ғалаба қозонганлигини эълон қилди

Мавритания мамлакат ҳудудида коронавирус (COVID -19) билан касалланганлар қолмаганлигини маълум қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, Мавританияда шу кунгача 7 кишида коронавирус аниқланган ва уларнинг охирги 2 нафари ҳам соғайган.

Хабарда Covid-19 касаллари билан яқин бўлган 752 киши карантинда сақланганлиги ҳам айтиб ўтилган.

Вазирлик берган маълумотларга кўра, мамлакатда шу кунгача 913 та тест қилинган, тестлар натижасида 4 нафар аёл ва 3 эркак касалланганлиги аниқланган. Касаллардан бири вафот этганлигини эслатиб ўтилган.


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: