Мактаб ўқувчилари учун тв- дарслар тўртта телеканал орқали эфирга узатилади

“Ёшлар” телеканалида ­­­­­­­­— 1-4 – cинф, “Оилавий” телеканалида – 5-8-синф, “Маданият ва маърифат” телеканалида – 9-11- синф ўқувчилари учун, “Дунё бўйлаб” телеканалида эса барча амалий фанлардан телевизион дарслар бериб борилади.

Бу ҳақда Халқ таълими вазири ўринбосари Дилшод Кенжаев маълум қилди.

“Ўқувчиларнинг карантин таътилидаги вақтларини мазмунли ўтказиш ва ўқув дастурида белгиланган билимларни ўз вақтида ўзлаштиришлари мақсадида Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси билан ҳамкорликда телевизион дарсларни тасвирга олиш ишлари бошланган.

Телевизион дарсларни тасвирга олишда имконияти чекланган болаларни ўқитиш ҳам инобатга олинган. Барча дарс машғулотлари кар ва заиф эшитувчи болажонларга ҳам тушунарли бўлиши учун сурдопедагог ҳамда сурдо таржимонлар томонидан синхрон равишда таржима қилинмоқда. Кўзи ожиз болалар эса телевизион дарс машғулотларини овозли эшитиб, тушуниб олишларига имкон яратилади. Бу жараёнга соҳа мутахассислари жалб этилган.

Телевизион дарслар икки тилда (ўзбек ва рус) тасвирга олинмоқда. Шу билан бирга, Қорақалпоғистон Республикасида маҳаллий телеканали орқали қорақалпоқ тилида телевизион дарслар ҳам тайёрланмоқда. Қолган тилларда ( қозоқ, қирғиз, туркман, тожик) зарурат туғилганда, албатта, маҳаллий телеканаллар билан ҳамкорликда телевизион дарслар тайёрланади”, деди Кенжаев 22 март кунги брифингда.

Дилшод Кенжаевнинг таъкидлашича, теледастурлар, яъни дарслар жадвали ва эфир вақтлари кейинги ҳафта 26 мартдан бошлаб анонс шаклида эълон қилинади.

Вазир ўринбосари масофавий таълимда фойдаланиш мумкин бўлган қўшимча интернет ресурслари ҳақида ҳам ахборот берди.

“Халқ таълими вазирлигининг расмий веб сайтида kundalik.com ҳамда “ онлайн мактаб” электрон портали орқали ҳам видео дарсларни кузатиб бориш мумкин.


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: