Люксембургда барча аҳоли коронавирусга текширилади

Люксембург ҳукумати бир ой ичида бутун аҳолини коронавирус инфекцияси билан текширишни режалаштирмоқда, деб ёзади L’essential нашри.

Нашр хабарига кўра, текшириш 19 майдан бошланади. Бундан ташқари, ҳукумат чегаранинг қарама-қарши томонида ишлайдиган ва чегарадан ўтадиган барча аҳоли ва чегара ҳудудларида яшовчиларни ҳар куни текшириб туришни режалаштирмоқда.

Мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Паулетт Леҳнертнинг сўзларига кўра, “сиз ҳеч қайси мамлакатда ҳеч қачон бундай нарсаларни кўрмагансиз”.

Тестлар 17та шифохонада кунига 20 минг мартадан ўтказилади. ССВ 40 миллион еврога 600 минг дона тест тўпламлари сотиб олган.


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: