Лолалар мамлакатида 400 млн туп гул йўқ қилинди

Нидерландиядаги гулчилик компаниялари коронавирус пандемияси шароитида гулга бўлган талаб пасайганлиги сабабли 400 миллион туп гулни йўқ қилишга мажбур бўлди.

Йўқ қилинган гуллар орасида 140 миллион туп голланд лолалари ҳам бор.

Катта зарар кўраётганлар фақат гул етиштирувчилар ва гул дўконлари эгаларигина эмас. Мамлакат шунингдек, йилнинг бу даврида Голландиянинг энг оммабоп диққатга сазовар маскани – Лисседаги лолазорларни кўриш учун келадиган туристлардан ҳам маҳрум бўлди.


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: