Коронавируснинг янги белгилари пайдо бўлди

Кишида ҳид ва таъм сезиш қобилияти йўқолиши коронавирусдан зарарланишнинг расмий белгилари қаторига қўшиладиган бўлди. “Independent” нашрининг ёзишича, Буюк Британия ҳукумати бу ҳақда 18 май куни эълон қилган. 

Тиббиёт тилида аносмия, деб аталадиган айни ҳолат коронавирусга ўтказилаётган тест давомида олинаётган мусбат натижа билан чамбарчас боғлиқлиги борган сари ўз исботини топиб бормоқда. Хабарда ушбу маълумот Англия Бош шифокори ўринбосари, профессор Жонатан Ван Тэмга таяниб келтирилган.

Мутахассиснинг сўзларига қараганда, бундай симптом касалликнинг дастлабки босқичларида кўп ҳолларда яққол намоён бўлмайди, аммо бир неча ҳафта давомида сақланиб туради. Бундан буён ҳид ва таъм сезмай қолган фуқаролар ўз-ўзини яккалаш тартибига ўтказилади.

Тэм сўзларига қўшимча қилиб, бу борада олинган янги хулосалар туфайли инфекция юқтирганлиги аниқланадиган беморлар миқдори қўшимча 2 фоизга ошишини қайд этган.

Бундан олдин, аниқроғи апрель ойида америкалик мутахассислар коронавируснинг аввал айтилмаган 6 та белгисини ошкор қилишганди. Улар орасида титроқ, мушаклар, бош ва томоқ оғриғи билан бирга таъм ва ҳидга нисбатан сезгининг йўқолиши ҳам келтирилган. Ўшанда АҚШ шифокорлари эронлик коронавирусга учраган беморларнинг 76 фоизи айни белгилар тўсатдан пайдо бўлганидан нолиганликларини таъкидлаган.


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: