Коронавирусни тўхтатишнинг фақат битта йўли бор — шифокор

Россиялик шифокор Евгений Комаровский инстаграмдаги саҳифасида коронавирусни тўхтатиш ҳақида фикр билдирди.

"Жамиятда оммавий иммунитет шакллангандагида коронавирусни тўхтатиш мумкин. Бу вирусни енгишнинг ягона йўли.

Агар аҳолининг 95 фоизи маълум бир патогенга қарши турса, бу инфекция айланиши тўхтайди. Чунки эҳтимоллик назариясига кўра, агар 20 кишидан биттаси инфекция манбаи бўлса, у бошқаларга юқтириши мумкин", — дея тушунтирди у.

Шифокорнинг фикрига кўра, эртами-кечми, барибир, коронавирусга қарши иммунитет шаклланади. Иммунитет дастлаб вирусга чалинган ва тузалган одамларда пайдо бўлади.


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: