Коронавирусни даволашда яхши самара берадиган препарат 10 йил олдин кашф этилган

Хитойда коронавирусни даволашда ремдесивир номли препарат синовлардан ўтказилган ва у муваффақиятсизликка учраганди. Олимларнинг таъкидлашича, ҳозирда ушбу дори CОVID-19 беморларини даволашда яхши самара бермоқда. Ремдесивир бундан ўн йил олдин номаълум бўлган «Х касаллик»ни даволаш учун ишлаб чиқилган ва ҳозирда коронавирус беморларида синовдан ўтказилмоқда.

Чоршанба куни Lancet нашрида эълон қилинган натижаларга кўра,хитойлик олимлар ушбу дори умуман самара бермаганини айтишганди. Аммо, орадан бир кун ўтгач, АҚШлик шифокорлар ремдевисирнинг фойда бераётганини маълум қилишди. Бу дори дунё бўйлаб 75 та касалхонада 1000 дан ортиқ оғир аҳволдаги беморларда синалган ва уларнинг даволанишлари учун кетган вақтни 15 кундан 11 кунгача қисқартирган. Шунингдек, ўлим даражаси қарийб 30 фоизга тушганлиги маълум қилинди.

Буюк Британиядаги синовларда иштирок этган олимлар натижалар «ҳаяжонли» эканлигини таъкидлашган. Уларнинг фикрича, ремдевисир коронавируснинг ўлим даражасини камайтиришга ҳамда касалларнинг тезда тузалишига ёрдам бериши мумкин. Натижада, қатъий карантин чораларига ҳожат қолмайди.

London College Universityнинг синовлар бўлими директори профессор Макс Пармар бу препарат қатъий карантин чораларини бекор қилишга ёрдам берадими, деган саволга шундай жавоб берди:

«Ёрдам бериши мумкин. Ремдевисир беморларнинг соғайишини тахминан уч баравар тезлаштиради. Натижада, шифохоналар беморлар билан тўлиб-тошишининг олди олинади. Ҳеч шубҳасиз, бу жуда умидбахш натижалардир.»

Ушбу дори воситасини ишлаб чиқарувчи Gilead фармацевтика компанияси йил бошида ишлаб чиқаришни кенгайтира бошлади. Компаниянинг матбуот котиби шундай деди:

«Биз ишлаб чиқаришга жуда катта маблағ сарфламоқдамиз. Бу препаратни ишлаб чиқариш учун одатда бир йил вақт кетади.Аммо, биз бу жараённи олти ойгача қисқартиришга ҳаракат қилдик. Биз дунё бўйлаб ёрдам бериши мумкин бўлган юзлаб ташкилотлар билан ишламоқдамиз ва йил охирига қадар бир миллионта даволаш курсини ишлаб чиқаришни мақсад қилганмиз. Агар керак бўлса, 2021 йилда яна бир неча миллион дорини ишлаб чиқарамиз».

Ремдевисирни охирги синовларига АҚШ Миллий аллергия ва юқумли касалликлар институти ҳомийлик қилган. Ушбу дорини оммага тақдим қилиш учун у аввало лицензияланиши ва соғлиқни сақлаш органлари томонидан рухсат этилиши керак.


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: