Коронавирусни беш дақиқада аниқлайдиган тест яратилди

Сингапур олимлари коронавирусни тезкор аниқлайдиган тест ишлаб чиқишди. Ушбу тест беш дақиқада натижани олиш имконини беради. Тезкор тестни Сингапур Фан, техналогиялар ва тадқиқотлар агентлигининг ходимлари ишлаб чиқди.

Агентлик лабораториясининг раҳбари, профессор Жеки Ин, ушбу тестдан оммавий фойдаланиш бир ой ичида бошланади, деб умид қилмоқда. Клиник синовлар аллақачон якунланган. Ушбу синовлар тестни юқори аниқликда эканини кўрсатган.

“Улардан фойдаланиш учун рухсат олингандан сўнг, тестлар нафақат оддий шифохоналарда, балки деярли барча клиникаларда ўтказилади”, дейди Жек Ин.

Таъкидланишича, ушбу тест ёрдамида маҳаллий лабораториялар кунига икки минггача ана шундай синовни амалга ошириши мумкин. Агар одамда коронавирус аниқланса, шу заҳоти карантингажойлаштирилади. Бу эса коронавируснинг тарқалиш тезлигини сустлашишига катта ёрдам беради.


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: