Коронавирусга чалинмаслик учун одамлар орасидаги масофа қанча бўлишлиги айтилди

Хитойлик олимлар коронавирус юқмаслиги учун одамлар ўртасидаги масофа қанча бўлиши кераклигини айтишди. “Daily Mall” манбасининг хабарига кўра, одамлар бир –биридан камида 4 метр узоқликда юриши керак.

Олимлар томчилар зарралари ҳавода бир неча соат давомида қолганда вируснинг аэрозол орқали юқишини ўрганишди. Юзалар ва ҳаво таркибини текшириш фавқулотда вазиятлар хонасида ва Ухандаги Хуошеншань касалхонасининг даволаш бўлимида ўтказилди.

Шунингдек, коронавируснинг аэрозол зарраларининг кўпи касалхона палаталарида жойлашганлиги аниқланди. Уларнинг концентрациясининг юқори даражаси кўрпа – тўшаклар, эшик тутқичлари ва ахлат қутилари, шунингдек, тиббиёт ходимларининг пойабзаллари тагида жойлашган.

Шу билан бирга, Хуошеншань шифохонасидаги шифокорлар ва ҳамшираларнинг ҳеч бири коронавирус билан касалланмаган, бу олимларнинг фикрига кўра, кўрилган чоралар самарадорлигини тасдиқлайди.


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: