Коронавирусга чалинмаслик учун автомобилдан қандай фойдаланиш зарур?

Карантин даврида шахсий автомобил кўплар учун ҳаракатланишнинг ягона воситасига айланди. Бироқ баъзи эҳтиёт чораларига риоя қилиш зарар қилмайди. Бу ҳақда “qalampir.uz” ёзмоқда.

            Мутахассисларнинг тавсиясига кўра, аввало, эшик тутқичларига эътибор қаратиш зарур. Чунки уларни кўпчилик ушлайди. Шу сабаб тутқичларни антисептик ёрдамида ўта эҳтиёткорлик билан артиш керак. Автомабил салонига киришдан олдин қуйидаги қоидаларга амал қилинг:

            - эшикни очинг;

            -эшик тутқичини ушлагач, қўлларингизни спиртли антисептик билан дезинфекцияланг;

            -ўтиринг ва шундан кейин буюмларни ушланг.

            Ушбу қоидага нафақат ҳайдовчилар, балки йўловчилар ҳам бирдек амал қилиши лозим.

            Автомабиллар масаласига келсак, мутахассислар уларни тозалашда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва АҚШ касалликларни назорат қилиш марказларининг тавсияларига эътибор беришни маслаҳат беришди. Қуйидаги воситалар машиналардаги коронавирусни ўлдиради:

            -Сув ва совун

            -маиший оқартириш воситалари

            -таркибида 70 фоиздан юқори бўлган суюқликлар

            “ Оқартириш воситаларини автомабиль ички қисмида ишлатиш мумкин эмас. –Улар қопламадаги ҳар қандай материални бузиши ва пластмассага зарар етказиши мумкин. Совинли аралашма билан мато ёки чармли салонни тозалаш мумкин. Буни кечки пайт амалга оширган маъқул. Чунки у кундузи қуримаслиги ва натижада сифатсизланишига олиб келади. Спиртли антисептик билан автомобилнинг барча пластик қисмларини тозаласа бўлади”, деб маслаҳат берди мутахассислар.

Манба: Aniq.uz


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: