Коронавирусга қарши янги дори топилди. Бу ламалар!

Халқаро олимлар жамоаси, ламаларнинг организмлари томонидан ишлаб чиқариладиган антителалар коронавирус инфекциясига қарши курашда ёрдам бериши мумкин, деб ҳисоблашмоқда.

Тегишли натижалар "Cell" журналида эълон қилинди.

Мутахассислар тана ҳужайраларига ҳужум қиладиган оқсилларни блоклайдиган воситани яратишди. Ушбу дори инфекция юқишидан бир ой олдин эмлаш сифатида ишлатилиши мумкин. Бундан ташқари, препарат аллақачон вирусни юқтириб олган одамларга асоратларга қарши курашишга ёрдам берган.

Ушбу мавзу бўйича илмий иш 2016 йилда, олимлар SARS-CoV-1 ва MERS-CoVни даволаш учун дори қидираётганларида бошланган, бу турдаги вируслар SARS-CoV-2 га жуда ўхшаш. Олимлар вирусни зарарсизлантиришга қодир бўлган ламалар танасидан олинган икки турдаги антителаларни бирлаштирган.


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: