Коронавирусга қарши вакцина қанча муддатда ишлаб чиқилади?

Коронавирусга қарши шифо қидираётган мутахассислар, дунёнинг тўрт тарафида тиним билмай ишлашмоқда. Вакцинага эга бўлмагунимизча тўлиқ хотиржам бўлмаслигимиз аниқ.

Шифокорлар коронавирусга қарши бутунлай ғалаба қозонишимиз учун керак бўладиган дорилар энг камида 12 ой ичида тайёр бўлишини айтишмоқда.

Бироқ,айни кунда инсониятнинг вирус ва касалликлар борасидаги билими ошган. Турли хасталикларга қарши шифо бўлувчи дориларни ишлаб чиқариш учун керак бўладиган технологик имкониятлар жуда мукаммал кўриниш олган. Бу имкониятлар тез орада бутун инсониятнинг тинчини бузган коронавирус пандемиясини бутунлай бартараф этадиган вакцина шифокорлар тахмин қилаётганидан кўра қисқа фурсатда яратилишига умид беради.


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: