Коронавирусга қарши курашнинг шведча усули ёхуд дала ўртасидаги ёлғиз “ресторан“

Швецияда дала ўртасида фақат якка мижозга мўлжалланган ноодатий ресторан ўз ишини бошлади. Бу ҳақда CNN хабар берди.

“Bord For En”(“Бир киши учун стол“) мамлакат пойтахти Стокгольмдан тахминан 350 км. узоқликда жойлашган Вермланд далалари ўртасида жойлашган.

“Бино“да фақат битта стол ва стул бор. У ерда официант ҳам йўқ. Таом арқон орқали саватчада етказиб берилади.

Пандемия шароитида овқат шинавандаларини хурсанд қилишнинг бундай ғоясини эр-хотин Расмус Перссон ва Линда Карлссон ўйлаб топди. 

Бу режа қандай пайдо бўлди дерсиз. 

Бир неча ҳафта олдин уларни кўришга Линданинг ота-онаси келишади.

Чунки Швецияда фуқароларни социал масофани сақлаш мажбурий эмас, лекин ушбу қоидага риоя этиш ҳукумат томонида тавсия этиб келинмоқда.

Шунга қарамай биз айтган жуфтлик қариндошларининг саломатлигидан хавотир олиб, улар учун боғда алоҳида дастурхон ёзиб беришади. Собиқ шеф-ошпаз бўлган Перссон эса тайёрлаган таомини дераза орқали боғдаги столга узатиб беради.

Шундан сўнг бошқа одамлар учун мана шундай тамадди қилиш имкониятини яратиб бериш фикри пайдо бўлди.

Ноодатий ресторан 10 май куни очилади ва 1 августга қадар ишлайди. У ерда бир кунда фақат бир мижоз қабул қабул қилинади.

Меҳмонларга уч хил овқат таклиф этилади: шведча усулда тайёрланган сметанали картошкали оладья; ширин маккажўхоридан тайёрланган шарчалар сабзили-занжабилли пюреси билан; десертга эса жинга тўйинтирилган черника. Ҳар бир таом учун алкоголсиз ичимлик ҳам таклиф этилади.

Ресторан эгалари у ерда мижоздан бошқа ҳеч ким бўлмаслиги ва уни ҳеч ким кузатмаслигига ишонтиришмоқда.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти эса коронавирусга қарши курашиш бўйича шведча ёндашувдан нормал ҳаётга қайтиш борасида намуна олса арзишини тан олган.


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: