Коронавирусга қарши курашаётган шифокорларга бағишлаб «Зулмат ортидаги нур» фильми суратга олинди

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамда «Менинг юртим» телеканали ҳамкорлигида коронавирус пандемияси билан курашаётган шифокорлар, хавфсизлик хизмати ходимлари, волонтёрлар ва бошқа фидойи касб эгалари — замон қаҳрамонларига бағишланган қисқа метражли фильм суратга олинди.

Фильм «Зулмат ортидаги нур» деб номланади. Унда бош ролларни таниқли актрисалар Лола Элтоева, Барно Қодирова, Илҳом Содиқов ҳамда Эркин Бозоров каби актёрлар ижро этган.

Ушбу фильм 10 май куни соат 21:30 да «Менинг юртим» ва «Ёшлар» телеканалларида намойиш этилади.


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: