Коронавирусга қарши исириқ

Тожикистонда исириқдан кенг фойдаланилади. Хоналарда қуриган ўтни ёқишади ва бактерияни “ўлдиришади”. Эпидемиолог –шифокор Михаил Фаворовнинг фикрига кўра, айнан исириқ мамлакат аҳолисини инфекциядан қутқармоқда.

“Мўғил учбурчаги”га кирувчи мамлакатларда бирорта ҳам коронавирус ҳолати аниқланмаган. Биз бунинг сабаблари ҳақида узоқ ўйладик: бунга балким қуруқ ҳаво ва иқлим сабабчидир, ёки исириқ. Ахир Марказий осиёда ушбу ўтдан узоқ йиллар давомида ҳавони зарарсизлантириш воситаси сифатида фойдаланишган”, – деди Фаворов.

Айтганча, коронавирус ҳақида янгиликлар фонида Тожикистонда исириқ ва саримсоқ савдоси кўпайди.


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: