Коронавирусдан соғайганлар кейинчалик ҳам касалликни бошқаларга юқтириши мумкинми?

Йель университети тадқиқотчилари одамлар COVID-19 аломатлари йўқолгандан сўнг яна саккиз кун давомида инфекциянинг ташувчиси бўлиши мумкинлигини аниқладилар. Тадқиқот ҳақида мақола Американинг Нафас олиш ва реанимация тиббиёт журналида чоп этилди.

Таъкидланишича, олимлар Пекин марказий шифохонасида 2020 йил 28 январдан 9 февралгача даволанган 16 нафар беморни текшириб кўришди. Тадқиқотчилар турли хил кунларда барча беморларнинг томоқ шиллиқ қатламидан олинган суюқлик намуналарини тўплашди. Натижада беморларнинг 50 фоизи касаллик белгилари йўқолгандан кейин ҳам саккиз кун давомида вирусни тарқатиши мумкинлиги маълум бўлди.


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: