Коронавирусдан холи мамлакатлар рўйхати тузилди

Daily Mail     нашри коронавирусдан холи мамлакатлар ва аҳоли доимий яшайдиган ҳудудлар рўйхатини тузди.

Газетанинг маълумот беришича, шу кунга қадар 15 та мамлакат ва 11та аҳоли доимий яшайдиган ҳудудда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ ҳолат қайд этилмаган. Бу рўйхатдан Комор ороллари, Кирибати, Лесото, Маршалл ороллари, Микронезия Федератив Штатлари, Наури, Палау, Сулаймон ороллари, Тожикистон, Тонга, Туркманистон, Тувалу, Вануату ва Шимолий Корея жой олди.

Питкэрн, Авлиё Елена, Кўтарилиш ва Тристан-да-Кунья ороллари (Буюк Британия), Америка Самоаси (АҚШ), Уоллис ва Футуна ороллари (Франция), Шпицберген (Норвегия), Рождество ва Норфолк, Кокос ороллари(Австралия), Ниуэ,Токелау, Кук ороллари (ЯнгиЗеландия) коронавирус етиб бормаган аҳоли доимий яшайдиган ҳудудлар деб топилди.

Шу билан бирга, айрим давлатлар касалликка чалиниш билан боғлиқ ҳолатлар ҳақида шунчаки хабар қилмаяпти, деб ҳисобланмоқда. Масалан, Жанубий Кореяда 10 мингдан ортиқ киши касалликка чалингани ҳолда, Шимолий Корея мамлакатда ҳеч ким коронавирус юқтирмаганлигини таъкидлаб келмоқда. Тожикистон эса касаллик тарқалиш ўчоғи бўлган Хитой билан чегарадош.

Охирги маълумотларга кўра, дунё бўйича бу касалликка чалинганлар сони 2,6 миллиондан ошган, 182 мингдан ортиқ киши вафот этган.


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: