Коронавирусдан ҳимояланишда озиқ – овқат маҳсулотларининг аҳамияти

Испаниялик шифокор Хосе Мануэль Фернандез Гарсиянинг фикрича, “Ўрта ер денгизи” парҳези ёрдамида иммунитетни ошириб, организимни коронавирусдан қўшимча ҳимоялаш мумкин.

Мутахассис тавсиясига кўра, асосийси парҳезга кўпроқ мева – сабзавотлар ва кўкатларни қўшиш зарур. Сабаби, уларда антиоксидантлар ва кучли иммунитетни шакллантириш учун зарур бўлган моддалар мавжуд. Шундай экан, ҳар куни бештадан мева – сабзавот истеъмол қилиш зарур.

Фернандез сут маҳсулотларидан сут, пишлоқ ва йогуртни тавсия қилган. Шунингдек, тухум ва дуккакли ўсимликларни ҳам унутмаслик лозим. Гўштлардан эса парранда гўшти ва балиқдан таом тайёрлаш афзалроқ. Ўз навбатида шакар ва тузни қисқартириш керак. Ширинлик ўрнига қуритилган меваларни истеъмол қилиш жуда фойлали.

Парҳез орқали иммунитетни кўтариш учун қўшимчасига ўттиз дақиқалик бадантарбия билан шуғулланиш ва ўз вақтида дам олиш лозим. Буларнинг бари организм учун яхши ҳимоя воситасидир.

Шифокор коронавирусдан сақланиш учун биринчи навбатда, қўлни совун билан тез – тез ювиш, юзга тегинмаслик ва ниқоб орқали нафас йўллари аъзоларини ҳимоялаш зарурлигини эслатиб ўтган.


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: