Коронавирус ёшларда оғир ўтаётганининг тахминий сабаби маълум қилинди

Олимлар коронавирус инфекциясининг оғир ёки енгил ўтиши генетик мутацияларга боғлиқ деб ҳисоблашмоқда. Бу ҳақда AFP хабар қилган.

Қайд этилишича, касалланиш ҳолатлари ёшларда ва юқтириб олиш хавфи у қадар юқори бўлмаган гуруҳларда ҳам учрайди.

«2019 йилнинг октябрь ойида марафон учун белгиланган масофани босиб ўта оладиган соғлом инсон 2020 йилнинг апрель ойида реанимация, интубация ёки вентиляцияда (ўпкага сунъий ҳаво етказиб бериш аппарати назарда тутилган) ётибди», – дейди тадқиқотчилар гуруҳи раҳбари Жан-Лоран Kaзaнова.

Халқаро олимлар гуруҳи коронавирусга чалинган ёшларда оғир ҳолатлар кузатилишининг сабаби одамнинг иммун тизимига таъсир қилувчи махсус мутациялар бўлиши мумкин, деган хулосага келган. Тахминларга кўра ушбу ўзгаришлар коронавирус билан касаллангунгача яққол намоён бўлмайди.

Бу каби ҳолатлар бошқа инфекцияларда ҳам кузатилади, сабаби генларда бир қатор бошқа инфекцияларга, жумладан, грипп ёки вирусли энсефалит учун ҳам заиф нуқталар шаклланган, дея ушбу хулосани илмий асослаган тадқиқотчилар.

Олимлар берган маълумот бўйича коронавирус билан касалланиш ҳолати кузатилганда ДНКни аниқлашга қаратилган бир қатор препаратлар мавжуд ва улар генлар ишининг тўғри ташкил этилишига таъсир қила олади. Бироқ мутахассислар ушбу дориларни қўллаш ирсият ишига аралашиш эканини инобатга олиб, организмда бошқа салбий таъсирлар бўлиши мумкинлигини билдирган.


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: