Коронавирус туфайли супермаркетларда ­­­­­­ нималарга тегмаслик керак

Коронавирус инфекциясининг тарқалиши даврида, мутахассислар супермаркетлардаги айрим нарсалардан қочиш кераклиги ҳақида огоҳлантиришди. Шундай қилиб, микробларнинг энг кўп миқдори аравачалар, саватлар, музлаткич эшиклари ва бошқаларда йиғилади.

Ҳар куни дўконда сават ушлагичларига жуда кўп одамлар тегади, бу эса турли касалликларни юқтириш хавфини сезиларли даражада оширади, дея хабар беради МедикФорум. Яқинда ўтказилган тадқиқот шуни кўрсатадики, бу сиртлардаги бактериялар ошқозон – ичак тракти, сийдик пуфаги ва ўпка хасталигини келтириб чиқариши мумкин. Шунинг учун супермаркетдаги жиҳозларни дезинфекция қилинган салфеткалар билан артиш тавсия этилади.

Музлаткичларнинг бир хил тутқичлари –бу кейинги хавфли объект. 33 мингдан ортиқ бактерия ва микроблар супермаркетдаги музлаткичнинг битта тутқичида яшаши мумкин.

Ўзига микроорганизмлар тўплайдиган яна бир нарса: бу харид қилиш сумкалари. Бугунги кунда кўпчилик бир марта ишлатиладиган сумкаларни ташлаб, мато сумкаларидан фойдаланишни бошладилар. Аммо уларни вақти – вақти билан тозалаш керак. Бундай сумкаларни супермаркетга ҳар кириб чиққандан кейин, айниқса тез бузиладиган маҳсулотлар солинса, совунли сувда ювиш керак.


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: