Коронавирус туфайли “оскар” қоидаларига ўзгартиш киритилди

“Оскар” мукофоти ташкилотчилари коронавирус пандемияси сабаб фильмларни танлаб олиш қоидасига ўзгартириш киритиш бўйича қарор қабул қилди. Номзодларни танлаб олиш жараёнида вақтинча фақат онлайн равишда намойиш этилган картиналар иштирок этади. Бу ҳақда киносанъати академияси маълум қилди.

Таъкидланишича, аввалроқ кинотеатрларда намойиш этилиши режалаштирилган, бироқ дастлаб тижорий стриминг ёки VOD-платфомада (сўров бўйича видео) намойиш этилган фильмлар “ Йилнинг энг яхши фильми” номига даъвогарлик қилиши мумкин.

Бунинг учун картина эгалари киноакадемия аъзоларига фильм онлайн тақдим этилганидан бошлаб 60 кун ичида унинг нусхасини махсус ҳимояланган сайт орқали томоша қилишлари учун топшириши керак.

“Фильм танловнинг қолган барча талабларига жавоб бериши керак”,-дейилади хабарда.

Бунга қадар “Оскар” мукофотига фақатгина Лос-Анжелесдаги (Калифорния) ҳар қандай тижорий кинотеатрларда ҳеч бўлмаса бир ҳафта намойиш этилган фильмлар даъвогарлик қилиши мумкин эди.

Ташкилотчиларнинг таъкидлашича, бу каби имтиёз “Оскар”нинг 2021 йил 28 февралдаги маросимига тегишли бўлиб, кинотеатрлар очилгач, қоидалар яна ўз ҳолига қайтарилади.


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: