Коронавирус тарқалиши энг яхши ушлаб турилган давлат маълум қилинди

Бу ҳақда олимларга таяниб CNN телеканали хабар берди. Коронавирус билан боғлиқ вазият етарлича яхши бўлган давлатлар орасидан етакчи қуйидаги мезонлар бўйича аниқланган: вируснинг қанча аввал олиб кирилгани, аҳоли ўртасида вирусдан ўлим даражаси ва бу кўрсаткичнинг касалланганлар сонига нисбати, қандай чоралар кўрилган ва улар қандай ёрдам бермоқда.

Хитой томонидан қисман бошқарилувчи оролда деярли Австралиядаги каби сондаги аҳоли яшайди. Бироқ Тайван эпидемия бошидаэкспертлар бу давлатда коронавирус тарқалиши ўчоғи бўлган Хитойга яқинлиги сабабли вазият оғир бўлишини прогноз қилишганга қарамай, “яшил қитъа”га қараганда коронавирусни яхшироқ жиловламоқда.

“Эпидемия бошлангандан 10 ҳафта кейин Австралияда 5 мингта касалланиш ҳолати қайд қилинган бўлса, Тайванда 400 дан камроқни ташкил қилмоқда", дейилган хабарда.

Бунга 124 та банддан иборат қатъий карантин чоралари эвазига эришилган .

Бу бандлар орасида Хитойга сафарлар, орол портларида круиз лайнерларининг тўхтатишини тақиқлаш ва карантинни бузувчиларга қатъий жазолар киритилиши бор.


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: