Коронавирус пандемияси шароитида тиббий ниқоблар тақиб юриш зарур эканлиги исботланди

Тиббий ниқоблар коронавирус тарқалиш суръатларини камайтира олади. Бу ҳақда Nature Medicine журналида чоп этилган олимлар халқаро гуруҳининг тадқиқотида маълум қилинган.

Лаборатория шароитларида ниқоблар беморларнинг турли вируслардан муайян бирликларини юқтиришининг олдини олган. Ушбу инфекция заррачалари Gesundheit махсус аппарати ёрдамида кузатилган, ускуна одамнинг нафас олишини кузатиб, ҳаво таркибини таҳлил қилади. Мутахассислар тиббий ниқобларнинг тақиб юрилиши COVID -19 пандемияси шароитида зарур чора эканлигини исбот қилган.

Тажрибада респиратор вирусли инфекция юқтириб олгани гумон қилинаётган 246 нафар одам иштирок этди. Гонконг университети олимлари ўтказган тадқиқотлар 111 кузатилувчининг нафас зарраларида турли вирус бирликлари кузатилган ва улар нафас олган вақтда улар ҳаво бўйлаб тарқалган. Ниқоблар атмосферага чиқарилган риновирус бирликларига таъсир қилмаган.

Gesundheit ll аппарати ихтирочиси Жон Милтон ниқобларнинг вирусдан ҳимояланишдаги энг яхши восита эмаслигини қайд этган. Унинг сўзларига кўра, жамоат жойларида вентиляциянинг яхшиланиши, ултрабинафша нурлар чиқарувчи лампалар қўйилиши, вируслар ва бактерияларни ўлдиради ва инфекцияларга қарши курашда самара беради.

4 апрель куни АҚШ касалликлар назорати ва профилактикаси марказлари ташкилоти (CDC) жамоат жойларида ипак матодан қилинган ниқоблар билан юришни тавсия қилган.Ташкилот ниқобларни, ҳатто улар қўлда тикилган бўлса ҳам ҳамма, коронавирус аломатлари кузатилмаган беморлар ҳам тақиб туриши лозим. Баёнотда, COVID -19 ташувчилари ўзлари касаллик юқтирувчи эканликларини билмаслиги ва асосий зарарловчи бўлишда давом этиши мумкинлиги қайд этилган. Март ўрталарида CDC фақат коронавирус юқтириб олган беморларга қараётган тиббиёт ходимларигина ниқоб тақиши зарурлиги ҳақида маълум қилганди.


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: