Коронавирус оддий гриппдан 10 баробар хавфлироқ эканлиги аниқланди

АҚШда SARS-CoV-2 коронавируси оқибатида юзага келаётган ўртача ўлим ҳолати кўрсаткичлари мавсумий оддий гриппдан 10 баробарга кўпроқ эканлиги маълум бўлди. Бу ҳақда Health Affairs нашрида сўз боради.

Сиэтлдаги Вашингтон университетининг фармацевтика факультети ҳисоб-китобларига кўра, мавсумий гриппда ўлим кўрсаткичи жами касалларнинг 0,1 фоизини ташкил этади, коронавирусда эса ушбу кўрсаткич 1,3 фоизга тенг.

Тадқиқотчилар АҚШда 20 апрелга қадар қайд этилган коронавирусга чалиниш бўйича 40 835 та ҳамда 1620 та ўлим ҳолатини таҳлил учун олган.
Шу билан бирга, минтақага қараб жуда катта тафовутлар аниқланди: Нью-Йорк штати Патнэм округида 0,5 фоиз, Вашингтон штати Кинг округида эса — 3,6 фоизгача.


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: