Коронавирус неча даражада ўлиши аниқланди

Гонконг университети олимлари COVID- 19 коронавирус неча даражада кўпроқ ва камроқ фаол бўлишини аниқлашди, дея хабар бермоқда ТАСС.

Тадқиқотчиларнинг айтишича, коронавирус +4 даража ҳароратда узоқ вақт барқарор бўлиб қолади. Дизенфккция бошлангандан кейин эса унинг фаоллиги 14 кундан кейингина сусая бошлайди.

Шунингдек, янги коронавируснинг юқори ҳароратга чидамсиз экани аниқланди: +70 даражада 5 дақиқада ўлади. У +56 даражада узоғи билан ярим соат, +37 даражада кўпи билан икки кун, + 22 даражада эса тахминан бир ҳафтача яшар экан.

Бундан ташқари олимлар коронавируснинг турли юзаларда қанча яшаш мумкинлигини ҳам аниқлашди. Маълум бўлишича, у хона ҳароратида ва 65% нисбий намликда тиббиёт ниқобининг ташқи қисмида узоғи билан бир ҳафта, қоғозда уч соат, ёғоч ва матода икки кун, шишада тўрт кун, зангламайдиган пўлат ва пластмассада бир ҳафтадан ортиқ яшай олар экан.


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: