Коронавирус мобил телефонлар орқали юқадими?

Кўпчиликни қизиқтирган ушбу саволга Республика бош санитар врачи Баҳром Алматов “Uzreport” теликанали орқали ўтказилган брифинг чоғида тўхталиб ўтди.

Мутахассиснинг таъкидлашича , коронавирус мобил телефонлар орқали юқиши мумкин. Шу боис, уларни ҳам антисептек воситалар билан дезенфекция қилиб туриш лозим.   Вирус ҳаво тўлқини орқали юқмайди. Бироқ вирус бўлган қўл орқали ушланган телефон орқали юқиши мумкин экан. Хулоса шуки, уяли алоқа воситаларингизни ҳам тоза ҳолда сақланг.

Манба: Sof.uz



Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: