Коронавирус кийим билан уйга кириб келиши мумкинми?

Коронавирус инфекцияси оёқ кийимнинг тагида уйга кириб келиши мумкин, дейди экспертлар “channel 4” Британия телеканали “ Coronavirus: How Clean Is Yoyr House” дастурида.

Тез ёрдам шифокори Жавид Абдельмонейм ва вирусолог Лиза Кросс пандемия пайтида кўчага чиқиш учун фақат бир жуфт пойафзалдан фойдаланишни маслаҳат беришди.

“Уйга келган заҳоти оёқ кийимни ечинг. Аксарият пойафзалларнинг таглиги тешиксиз резина бўлади. У ерда вирус беш кунгача яшаши мумкин”,- деб таъкидлайди шифокор.

Шунингдек, улар ушбу пойафзални уйга кираверишда қолдиришни тавсия этишди.

Экспертлар кўчага кийган кийимни уйга келган заҳоти ювиш кераклигини таъкидлашди. Чунки вирус матоларда 24 соатгача яшаши мумкин.


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: