Коронавирус хитойликка фойда келтирди

1990 йилдан бери амнезия касаллигидан азият чекиб келаётган хитойлик Чжу Цзямин коронавирус ҳақидаги телесюжетдан сўнг оиласини эслади, деб хабар берди “ Корреспондент.net”.

Ушбу фуқоро 30 йил аввал ўзи туғилиб ўсган Гуйчжой провинциясидан Хубэйга кетиб, ўша ерда қурилишга ишга жойлашган. У ўшанда бошидан жароҳат олган, шундан сўнг хотирасини йўқата бошлаган. Чжу Цзямин шахсини тасдиқловчи ҳужжатларини ҳам йўқотиб қўйган эди. Хубэйда яшайдиган оиланинг унга раҳми келиб, уйидан жой берган эди.

Цзямин бир неча бор ўз исмини ва асли қаердан эканлигини эслашга уринган, бироқ бунинг уддасидан чиқмаган. У февраль ойида теливизорда коронавирус ҳақидаги янгиликларни кўриб ўтирганида, туғилиб ўсган шаҳрини кўриб қолди. Кутилмаганда Цзямин ўзининг ўтмиши ҳақидаги ҳамма маълумотни эслади.

Эркак шу заҳотиёқ полицияга мурожаат қилди. Шундан кейин унинг оиласини топишди. Аниқланишича, Цзяминнинг отаси 18 йил аввал оламдан ўтган. У 83 ёшли онаси билан видеоқўнғироқ орқали гаплашди. “Тириклигингдан хурсандман. Сени бошқа ҳеч қачон кўрмайман, деб ўйлагандим”, - деди онаси унга.

Цзямин янги ҳужжатлари тайёр бўлиши билан онасининг олдига кетишини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, Хитойда эпидемиологик вазият кундан- кунга яхшиланмоқда. Хусусан, коронавирус тарқалиши ўчоғига айланган Хитойнинг Хубэй провинциясида ва Ухань шаҳрида сўнги бир кун ичида касаллик юқтириш бўйича бирорта янги ҳолат аниқланмади.

Манба: Аниқ.уз


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: