Коронавирус: Канн кинофестивали бекор қилинди

Дунёнинг энг нуфузли кинофестивалларидан бири бўлган Канн кинофестивали коронавирус сабабли жорий йилда ўтказилмайдиган бўлди. Бу ҳақда фестивал ташкилий қўмитасига таяниб Variety нашри хабар берди.  

Режага кўра, фестиваль 12-23 май кунлари ўтказилиши керак эди. Бироқ эпидемия сабабли уни июнь охирига ўтказишга қарор қилинган ва бу ҳали якуний қарор эмаслиги айтилган. Францияда коронавирус эпидемияси сабабли киритилган фавқулодда вазият режими камида 10 июлгача узайтирилди ва шу сабабли фестивални кузда ўтказиш ҳам қийин бўлиши мумкин эди. Шу билан бирга, ташкилотчилар фестивални виртуал тарзда ўтказишни исташмаган. 

Таъкидланишича, фестиваль учун танлаб олинган фильмлар бошқа фестивалларда, жумладан, Венецияда намойиш қилинади. Бу фильмлар рўйхати июнь бошида маълум бўлади.

Маълумот ўрнида, 1946 йилдан бери ўтказиб келинадиган фестиваль бунгача 3 марта бекор қилинган: 1948 ва 1950 йилларда маблағ етмагани, 1968 йилда эса Францияни қамраб олган оммавий тартибсизликлар сабабли бекор қилинган.


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: